Mercedes-Benz компанияси энг яхши бешта концепт-карларини саралади. Энг яхши концептлар акс этган ролик ишлаб чиқарувчининг YouTube’даги каналига жойланди. Бу ҳақда «Мотор» маълум қилди.
Бешинчи ўринни 2013 йилда яратилган AMG Vision Gran Turismo эгаллади. Рейтингнинг тўртинчи қаторидан беш йил аввал Лос-Анжелес моторшоуси доирасидаги дизайн конкурсида намойиш этилган Ener-G-Force жой олди.
Етакчилар учлигига олти метрли 750 от кучига эга Vision Mercedes-Maybach 6, EQ кроссовери ва Porsche Panamera’га рақобатчи бўладиган Mercedes-AMG GT Concept кирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)