Сурияда фуқаролик уруши бошланганидан бери мамлакатдан Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ҳамда Мисрга кетган қочоқларнинг умумий сони 5 миллион нафардан ошди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, уларнинг фақат 488 минг нафаригина қочоқлар учун мўлжалланган махсус лагерларга жойлаштирилган.
Аввалроқ БМТ номлари зикр этилган мамлакатлардаги суриялик қочоқлар сони 4,8 миллионга етганини маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)