Яман президенти Абд-Раббу Мансур Ҳодий Эронни минтақада терроризмни очиқ қўллаб-қувватлаётганликда айблади. Яман етакчисининг сўзларига кўра, Теҳрон «минтақадаги террористик ташкилотларни боқмоқда», деб хабар беради «ТАСС».
«Исёнчи хусийлар бўлинмаси Эрон кўмагида Яманда амалдаги вазиятини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда, мамлакат раҳбарлари эса бунга йўл қўя олмайди», — деб таъкидлади Мансур Ҳодий, Иорданияда бўлиб ўтаётган араб давлатлар лигаси саммити доирасидаги чиқишида.
Мансур Ҳодийнинг айтишича, «айни вақтда Яман ҳудудининг 80 фоиздан ортиғи давлат ҳукумати назорати остида».
Шу билан бирга Яман ҳукумати жанговар ҳаракатлар оқибатида мамлакатдаги юз берган вайронагарчиликларни баратараф этишда араб давлатларининг ёрдамига жуда муҳтож эканлигини таъкидлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)