Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 25 киши жабрланди, дея хабар бермоқда Reuters.
Авария 30 март, пайшанбага ўтар кечаси юз берган. Поезд саккизта вагондан иборат бўлган. Ҳиндистон қатнов йўллари вазирлиги вакили сўзларига кўра, айни пайтда «воқеанинг бахтсиз ҳодиса ёки режалаштирилган ҳужум бўлгани» аниқлаштирилмоқда.
Жабрланганларнинг олти нафари оғир аҳволда ётибди.
Изоҳ (0)