АҚШ вакиллар палатаси интернет-провайдерлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини учинчи шахсга сотиш ёки бериш ҳуқуқини чекловчи қонунни бекор қилишга овоз берди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Қонун компания зиммасига фуқаронинг рухсати билангина учинчи шахсга «фойдаланувчининг аниқ манзили, молиявий маълумотлари, соғлиғи ҳақидаги маълумотлар, фарзандлари, ижтимой суғуртаси, сайтга неча марта кирганлиги тарихи, ишлатган дастурлари ҳамда интернетда фойдаланувчилар билан ёзишмаларини» бериш вазифасини юклар эди.
Қонун ўтган йилнинг октябрь ойида, Дональд Трамп мамлакат президенти сифатида сайланишига бир неча кун қолганида Барак Обама маъмурияти томонидан қабул қилинган эди. Лекин бу Конгрессда кўпчиликка эга республикачилар ҳамда янги президентга қонунни бекор қилишга тўсқинлик қилмади.
Шахсий маълумотлар ҳимояси ҳақидаги қонун жорий йилнинг сўнгида кучга кириши керак эди, бироқ АҚШ Сенати ўтган ҳафта унинг бекор қилинишига овоз берган эди. Вакиллар палатаси ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)