Олимларнинг халқаро гуруҳи Бразилия Амазониясида ўсимликларнинг янги 600 турини аниқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бундай кенг кўламдаги кашфиётларга мамлакат шимолидаги Пара штатига уюштирилган экспедиция давомида қўл урилди. Тадқиқотларда Бразилия ва бошқа давлатларнинг 22 илмий муассасаси вакили бўлган 74 нафар мутахассис иштирок этди.
Аниқланган ўсимликларнинг кўпчилиги йўқолиб кетиш хавфи остида эканлиги билдирилмоқда. Улар орасида қирққулоқсимонлар, мохсимонлар ва гулли ўсимликлар бор.
Топилмаларнинг тўлиқ тафсилоти Рио-де-Жанейро Ботаника боғи томонидан чоп этиладиган тўпламларда ёритилади.
Изоҳ (0)