Халқаро картошка маркази (International Potato Center) мутахассислари NASA олимлари билан биргаликда максимал даражада Марсникига ўхшаш бўлган шароитларда картошка етиштириш бўйича тажрибалар муваффақиятли якунлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Phys.org» сайтида маълумот берилди.
Тадқиқотчилар картошка етиштиришда асосий параметр тўғри суғориш ва озуқа моддаларини қўшишдан иборат эканлигини кўрсатиб берди. Улар CubeSat тизими микрозонди корпуси ичида картошка тугунакларини ўстирди, у ерда Марсга хос тупроқ ва атмосфера таркиби, босим ва бошқа кўрсаткичлар сақлаб турилди.
Шу тариқа, олимлар Энди Уирнинг «Марслик» романида келтирилган элементлардан бирини текшириб кўришга муваффақ бўлди. Унда астронавт Марк Уотни Қизил сайёрада ёлғиз қолиб кетгач, иссиқхона қуриб, Марсдаги биринчи картошка ҳосилини йиғиб олган эди.
Изоҳ (0)