Буюк Британиядаги Вустер политехника институти олимлари исмалоқ япроғидан ўз хусусиятларига кўра миокард мускул тўқимасига яқин бўлган органик модда ажратиб олишга муваффақ бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
Тадқиқотчилар сўзларига кўра, ушбу ўсимликнинг капилляр тўри одамнинг юрак-томир тизими каби ишлаши туфайли, уни тажрибада қўллаш мумкин бўлди.
Ўсимлик тўқимасини ажратиб олиш учун олимлар исмалоқдан бир қатор моддаларни олиб ташлади ва нейтрал целлюлозадан бўлган капиллярли каркаснинг ўзини қолдирди. Органик танавор (ярим тайёр маҳсулот)га тана ҳужайралари билан ишлов берилиши натижасида кичик ҳажмдаги суюқликни ўтказишга қодир бўлган мускул тўқимаси ҳосил бўлди.
«Биз япроқ капиллярларини қон таначалари билан бойитилган бўёқ билан тўлдирдик ва улар айланишни бошлади», — деди етакчи биомуҳандис Глен Годет.
Мутахассислар ихтиро келажакда сунъий органлар яратиш жараёнида донорлик материалларидан фойдаланишни минималлаштириш имконини беришига умид қилмоқда. Бундан ташқари, биокимёгарлар, ўзларининг фикрича, ўпка тўқимасини ўстиришда ёрдам берувчи брокколи хусусиятларини ўрганишни бошлаганини маълум қилди.
Изоҳ (0)