Кембридж университети археологлари 700 йил аввал яшаган эркакнинг бош суягига қараб, унинг юзини юқори даражадаги аниқлик билан қайта тиклади, деб ёзади Gizmodo. Эркакнинг суяклари Британиянинг Old Divinity коллежи биноси остидаги қабрдан топилган эди.
Тўлиқ сақланиб қолган скелет 2010—2012 йиллардаги қазиш ишлари чоғида топилган бир неча юзлаб жасадлардан биридир. Бу жойда илгари асосан камбағалларга тиббий ёрдам кўрсатилган касалхона жойлашган.
Тадқиқот натижаларига кўра, скелет ҳаётининг катта қисмини оғир жисмоний меҳнат билан ўтказган 40 ёшли одамга тегишли бўлган. Тишлар таҳлили у асосан балиқ ва гўшт билан озиқланганини кўрсатди.
Археологлар, шунингдек, бош суякнинг орқа қисмида тўмтоқ буюм билан берилган зарба изини аниқлади, унинг ўлимига шу нарса сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)