АҚШнинг X-37B Orbital Test Vehicle (OTV) тажриба самолёт-лабораторияси Ер атрофи орбитасидаги навбатдаги миссиясини якунлади. Бу ҳақда «MK.ru» маълум қилди.
OTV коинотда 670 суткадан ошиқ бўлди ва бу шундай туркумдаги қурилмалар учун рекорд ҳисобланади.
X-37B коинот самолёти 750 километргача баландликдаги парвозлар ва Ер атрофи орбитасига юклар етказиш учун мўлжалланган.
Ракета ва самолёт хусусиятларини ўзида жамлаган, тўлиқ автоматик тартибда ишловчи учун қурилма парвоз орбитасини тезда ўзгартириш ҳамда коинотдаги фаолият муддати якунланганидан сўнг назорат қилинувчи қўнишни амалга ошириш имкониятига эга.
X-37B дастури асосан Пентагон томонидан молиялаштирилади ва орбитадаги тажрибаларнинг аксарияти ҳарбий мақсадларда бажарилади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)