Литванинг Каунас тумани, Гайженай қишлоғида 27 март, душанба куни кечки пайт ўқотар қурол ёрдамида ўлдирилган 4 кишининг жасади топилди. Оиланинг яна бир кекса аъзосига жароҳат етказилганди, дея хабар беради «Интерфакс».
Полициянинг кўп сонли кучлари қурбонлардан бирининг жиноятда гумон қилинган 27 ёшли ўғлини тун бўйи қидирди.
Айнан у онаси, бувиси, холаси ва тоғасини ўлдиргани тахмин қилинмоқда. Унинг оёғидан жароҳатланган катта буваси омон қолди.
Экспертларга кўра, қотилликлар душанба куни эмас, олдинроқ содир этилган. Полиция гумонланувчи қўриқчи бўлиб ишлаганини билдирди.
Фожиа юз берган уйни текшириш чоғида хонадондаги сейфлардан биридан қонуний сақланган қурол йўқолгани, бошқа бир сейф эса очилмагани ва ундаги қуролга тегилмагани аниқланди.
Изоҳ (0)