Жанубий Кореяда совутиш суюқлиги сизиб чиқиши хавфи туфайли Кори 4 ядро реактори тўхтатилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Сеулдан 400 километр жануби—шарқда жойлашган реактор маҳаллий вақт билан 5:11 да йиғма резервуарда совутиш суюқлиги сатҳи кўтарилганидан сўнг тўхтатилди.
Атом электр станцияси эксплуатацияси учун жавоб берадиган Korea Hydro анд Nuclear Power корпорацияси муаммо аниқланганидан сўнг эҳтиёт чораси сифатида реактор босқичма-босқич пасайтирилганини маълум қилди.
Мутасаддилар воқеа жойида радиация сизиши рўй бермаганлиги, 950 мегаваттли реактор ва атом электр станцияси хавф туғдирмаслигини билдирди.
Изоҳ (0)