Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон автоном туманида аҳоли турар жойларидан бирида газ портлаши ҳамда подъезд қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.
Нохуш ҳодиса Баотоу шаҳар округида 25 март, шанба куни содир бўлди.
Хабарда айтилишича, тўрт киши оғир, қолганлар эса енгил тан жароҳати олган.
«Дунфан ван» сайтининг маълумотларига кўра, тўрт қаватли аҳоли турар жойининг подъезди бутунлай вайрон бўлган. Уйнинг ойналари синиб кетган, портлаш оқибатида яқин атрофда турган автомобилларга ҳам зарар етган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)