Американинг Лас-Вегас шаҳрида отишма уюштиришда гумон қилинаётган ва автобусга бекиниб олган шахс тинч йўл билан полицияга таслим бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Ўқотар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинди, операцияда музокарачилар, роботлар, шунингдек, зирҳли автомобиллар қатнашди.
Таъкидланишича, теракт версияси полиция томонидан рад этилди, ҳодиса юз берган Лас-Вегас-Стрип хиёбони ҳудуд хавфсизлигини текшириш мақсадида ёпиб қўйилади.
Нашр эслатишича, Лас-Вегасда отишма чоғида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши яраланди. Гумонланувчи автобусда баррикада қуриб олди, уни эса кейинроқ полициячилар ўраб олди.
Изоҳ (0)