Ливерпуль яқинидаги Нью-Ферри шаҳрида (Мерсисайд графлиги) юз берган портлаш оқибатида бино вайрон бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса Хитой ресторани ва рақс студияси жойлашган бинода содир бўлгани билдирилмоқда.
«РИА Новости» агентлиги ҳодиса оқибатида 32 киши жабрланганини маълум қилди.
Гувоҳларга кўра, вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкин. Ўт ўчирувчилар бригадалари қутқарув операциясини ўтказмоқда.
Полиция ва экспертлар ҳодисанинг дастлабки сабаби сифатида газ портлашини кўрсатди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)