Лондондаги парламент биноси яқинида ҳужум уюштирган террорчи Холид Маъсуд шерикларсиз ҳаракат қилган. Бу ҳақда шаҳар полициясига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ахборотига кўра, у ўз режасини ҳеч ким билан мувофиқлаштирмаган. Бундан ташқари, текширув бошқа эҳтимолий терактлар ҳақидаги маълумотларни бермади. Полиция вакили Нил Басу сўзларига кўра, терговчилар Маъсуднинг ҳужумдан мақсадини аниқлай олмаслиги мумкин.
Полициячилар ҳужум 82 сония ичида тўхтатиб қолинганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, 22 март, чоршанба куни Лондондаги парламент биноси олдида содир этилган ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)