АҚШ вице-президенти Майк Пенс маъмурият собиқ президент Барак Обама томонидан жорий этилган, Obamacare сифатида машҳур бўлган тиббий суғурта тизимини бекор қилиш бўйича ҳаракатларини давом эттиришини айтди, деб ёзади «Интерфакс».
У Ғарбий Виргиния штатида ишбилармон доиралар вакиллари олдида нутқ сўзлар экан, мамлакатнинг ҳозирги ҳукумати «Obamacare фожиасига нуқта қўйиб, Америка халқига улар истаган, жаҳон миқёсидаги тиббий суғурта тизимини бериши»ни таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Obamacare ўрнига таклиф қилган соғлиқни сақлаш ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб олган ва тез орада бу соҳадаги янги қонун лойиҳаси тайёрланишини ваъда қилган эди.
Изоҳ (0)