Калабрия вилояти мафияси — Ндрангета бошлиғи Санто Вотарри Италияда ҳибсга олинди, дея хабар беради «ТАСС».
45 ёшли мафия аъзоси халқаро қидирувда бўлиб, 2007 йилдан бери ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан беркиниб юрган, Режо-ди-Калабрия туманидаги бино бункерларининг биридан топилди. Агентликнинг хабар беришича, у ҳибсга олиш вақтида қаршилик кўрсатмаган.
Санто Воттари Сан-Лука шаҳрининг қудратли мафия оиласи бошлиғи ҳисобланади, мафия урушлари ҳамда 2007 йилда немис Дуйсбургида ниҳоясига етган Пелле—Воттари ва Нитра—Странжо оилаларининг қонли тўқнашув қарама-қаршиликларига алоқаси бор. Воттари сиртдан 10 йил қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)