Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Янги йилда исмоилийлар қавми етакчиси, бизнесмен Карим Оға Хон IV га тегишли оролда дам олиши канадалик солиқ тўловчиларга 127 минг доллардан ошиққа тушди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
CBC телеканалига кўра, бош вазирга сафар давомида ҳамроҳлик қилган полиция ходимларига устама ва қўшимчаларнинг ўзига салкам 19 минг доллар кетган. Транспорт, яшаш ва кундалик харажатларга 53 минг доллардан ошиқ сарфланган. Трюдонинг CC-144 Challenger самолётидаги парвози миллий мудофаа вазирлигига 32 минг долларга тушди.
17 январь куни Канада манфаатлар тўқнашуви ва этика масалалари комиссари Мери Доусон бош вазирга нисбатан текширув бошлагани маълум бўлди.
Янги йил таътиллари давомида Трюдо ва унинг оила аъзолари Нассаудан (Багам ороллари) Кариб денгизидаги Карим Оға Хон IV га тегишли оролга етиб олиш учун унга тегишли бўлган хусусий вертолётдан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар бунга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)