Канада ҳукумати самолётлар салонига электрон қурилмаларни олиб чиқишни тақиқлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазири Марк Гарно томонидан берилган хабарга асосланиб, «Коммерсантъ» маълум қилди.
«Биз мазкур масала юзасидан тезкор ҳаракат қиламиз», — деган транспорт вазири ўз хабарида.
Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати қиролликка олти мамлакатдан учиб келувчи самолётлар салонига электрон қурилмаларни олиб чиқишни тақиқлаган. Чеклов Туркия, Ливан, Иордания, Миср, Тунис ва Саудия Арабистонидан учиб келувчи рейсларга тааллуқли бўлади.
Бундан олдин АҚШ Шимолий Африка ва Яқин Шарқнинг саккиз мамлакатидан келадиган самолётлар бортига электрон қурилмаларни олиб чиқишни тақиқлаш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
Чеклов номаълум муддатга киритилади. АҚШ томонидан киритиладиган тақиқ террористик хавф билан боғлиқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)