АҚШ махфий хизмати Оқ уй панжарасидан ошиб ўтмоқчи бўлган, бироқ пойабзалининг ипи илиниб қолган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Махфий хизмат ходимлари аёлга ерга тушишга ёрдам берди, сўнг қўлга олди.
Пойтахтга Вашингтон штатидан келган 38 ёшли Марси Валга ноқонуний киришда айблов эълон қилинди.
Аёл ўз айбини инкор этмоқда. У апрель ойига белгиланган суд муҳокамаларига қадар озодликка қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)