Ватиканда Ширли исмли беш яшар қизча Рим папаси Францискнинг пилеолуси (католик руҳонийларнинг оқ рангдаги бош кийими)ни ечиб олди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Воқеа понтифик қизчани ўпиб, дуо қилаётган вақтида юз берган. Тегишли видеони қизчанинг чўқинтирган отаси Маунтин Буторак Twitter’га жойлади.
«Чўқинтирган қизимни папа билан учрашувга олиб келдим. У эса папанинг қалпоғини ўғирлади», — деб ёзди у.
https://twitter.com/MountainButorac/status/844505243538931714
Изоҳ (0)