Лондон марказида содир этилган теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди, дея хабар бермоқда «Газета.ru». 40 дан ортиқ киши жабрланди.
Лондон метросининг Шимолий Гринвич бекати шубҳали буюм ҳақидаги хабарлардан сўнг эвакуация қилинди.
Поездлар ҳаракати, шунингдек, бекат томонга юрадиган автобус қатнови вақтинчалик тўхтатилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 22 март куни кундузи машина бўлган номаълум шахс Вестминстер кўпригида бир неча пиёдани уриб ўтган, шундан сўнг парламент биноси олдидаги тўсиққа бориб урилган.
Деярли шу вақтда парламент олдида навбатчилик қилаётган полициячиларга пичоқ билан ҳужум қилинган; полиция ҳужум қилган шахсга қарата ўт очган.
Изоҳ (0)