Буюк Британия бош вазири Тереза Мей мамлакат парламенти биноси олдида юз берган ҳодиса оқибатид жабрлангани йўқ. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
The Guardian’нинг хабар беришича, ҳодиса юз берганидан бир неча дақиқа ўтиб, Тереза Мей саккиз нафар қуролланган полициячи ҳамроҳлигида парламент биносини тарк этган.
Аввалроқ Британия парламенти биноси олдида ва унга ёндош Вестминстер кўпригида фавқулодда ҳодиса юз бергани — бир киши кўприкдаги одамларни автомобилда туртиб ўтгани, отишма келтириб чиқаргани ва бир полициячини пичоқ билан ярадор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)