Лондонда Буюк Британия парламенти биноси олдида отишма юз берди. Meduza’нинг ёзишича, ҳам парламент биносида, ҳам унга ёндош Вестминстер кўпригида жабрланганлар бор.
Парламент қуйи палатаси спикери Дэвид Лидингтоннинг сўзларига кўра, совуқ қуролли шахс парламент ҳудудида хизмат қилаётган полициячига ҳужум қилган. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан отиб ўлдирилган.
Reuters ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида камида 10 киши яраланган. Уларнинг қанчаси айнан отишма натижасида жабрлангани номаълум. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бир неча киши кўприкдаги машина томонидан уриб кетилган.
Лондон полицияси отишма ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Жабрланувчилар ҳақида расмий ахборот ҳозирча йўқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)