Британия парламентига ёндош ҳудудда полиция ходими пичоқ билан ярадор қилинди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси етакчиси Дэвид Лидингтон маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Аввалроқ Вестминстер кўприги ва Британия парламенти олдида фавқулодда ҳодиса юз бергани, унинг оқибатида бир неча киши жабрлангани ҳақида хабар берилган эди.
«Полиция ходими парламент ҳудудида пичоқ билан ярадор қилинган», — деди Лидингтон. Унинг баёноти маҳаллий телеканал томонидан эфирга узатилган.
Полиция ва парламентнинг хавфсизлик хизмати депутатларга бинони тарк этишни тақиқлаб қўйган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)