Лондонда яқинида отишмали ҳодиса бўлган Вестминстер кўпригида автомобиль камида беш кишини туртиб ўтган. Бу ҳақда, BBC News’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жабрланувчиларнинг аҳволи ҳақида аниқ ахборот йўқ. Sky News’нинг гувоҳларга таяниб маълум қилишича, автомобиль катта тезликда парламент биноси атрофидаги тўсиққа бориб урилган.
Аввалроқ номаълум шахс Британия парламенти биноси олдида отишма келтириб чиқаргани, пичоқ билан полициячини ярадор қилгани ва тартиб посбонлари томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)