Венесуэла полицияси ўғрилик мақсадида миллий армиянинг икки нафар аскарини ўлдирганликда айбланаётган бир гуруҳ болаларни ҳибсга олди. Бу ҳақда El Universal ахборот порталига асосланиб, «РБК» хабар берди.
Гуруҳ таркибида 15 ёшли қиз, шунингдек, олти ёшдан ўн ёшгача бўлган бир нечта ёш бола бўлган. Ҳаммаси бўлиб жиноятда 12 нафар бола ва ўсмир иштирок этган.
Терговчиларнинг хабар беришича, болаларнинг иккитаси ҳарбий хизматчилар ресторанда бўлган вақтда аскарлардан бирининг сумкасини ўғирлаган. Аскарлар ўғриларнинг ортидан қувган ва уларнинг тузоғига тушган. Болалар аскарларга пичоқ билан ҳужум қилиб, уларга ўндан ортиқ жароҳат етқазган ва ҳарбийлар вафот этган.
El Universal нашрининг таъкидлашича, маҳаллий қонунларга кўра, 12 ёшгача бўлган болалар жиноят содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)