АҚШ президенти Дональд Трамп Брюсселда 25 май куни бўлиб ўтадиган НАТО саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Давлат раҳбари Америка томонининг Шимолий Атлантика альянсига содиқлигини тасдиқлаш учун НАТОдаги ҳамкасблари билан учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда. Учрашувда ҳарбий-сиёсий тузилма учун муҳим бўлган масалалар, хусусан, ўзаро мажбуриятларни бўлишиб олиш ва НАТОнинг террорчиликка қарши курашдаги ўрни муҳокама қилиниши кутилмоқда», — дея таъкидлади Оқ уй вакили.
Шунингдек, Спайсер Трампнинг 12 апрелда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашиш ниятини ҳам тасдиқлади.
Изоҳ (0)