Шотландия парламенти мамлакат ҳукуматининг ҳудуд мустақиллиги ҳақида иккинчи референдумни ўтказиш бўйича ташаббуси муҳокамасининг биринчи кунини якунлади, деб ёзади «ТАСС».
Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен фикрича, суверенитет масаласи бўйича навбатдаги референдум Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши сабабли муваффақиятли ўтиши мумкин.
Муҳокамалар 22 март куни ҳам давом этади ва депутатлар овоз бериши билан якунланади.
Лейбористлар, либерал-демократлар ва консерваторлар қарши чиқмоқда, аммо ташаббус тарафдорлари — Шотландия миллий партияси ва «яшиллар» парламентда кўпчилик ўринга эга.
Расмий Лондон қарорни кейинга қолдиришни тавсия қилди. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit ҳақидаги музокаралар якунланмагунича, референдумни ўтказиш керак эмас, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)