Исроиллик аскарлар томонидан мамлакат ҳудудига киришга ҳаракат қилган Ғазо секторининг бир гуруҳ фуқаросига қарата ўт очилиши туфайли бир фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«22 март, чоршанба куни Исроил мудофаа армияси мамлакат ҳудудига Рафаҳ шаҳри орқали киришга ҳаракат қилган бир гуруҳ фаластинликка қарата ўт очди. Бунинг оқибатида бир фаластинлик ўлдирилди, яна бири жароҳатланди», — дея маълум қилди газета.
Армия ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламади.
Изоҳ (0)