Парижнинг Орли аэропортида номаълум шахс ҳарбий патрулга ҳужум қилишга уринган вақти отиб ўлдирилди. Ҳодиса гувоҳларидан ҳеч бири жабрланмаган.
TJournal’нинг хабар беришича, аэропорт қисман эвакуация қилинган, ҳодиса жойига Франция ички ишлар вазири Bruno Ле Ру етиб келган. Франция фуқаро авиацияси бош бошқармаси аэропортда қатновлар вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.
ОАВ патрулга ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган иккинчи шахс қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди. Баъзи маълумотларга кўра, у аэропорт ходими бўлиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)