Номаълум шахс Парижнинг Орли аэропортида патрулда турган ҳарбийлардан бирининг қуролини тортиб олишга уринди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Пичоқ билан қуролланган шахс аёл ҳарбий хизматчини гаровга олишга ҳаракат қилиб, унинг қуролини тортиб олишга уринган. Шундан кейин у аэропорт ҳудудидаги дўконлардан бирига яширинган.
Музокаралар самара бермаган ва отишма бошланган. Ҳужум қилган шахс ўлдирилган. Ҳозирда унинг шахси аниқланмоқда, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унинг ёнидан ҳужжатлар чиққан.
Полиция ҳужум қилган шахснинг шериклари, ёнида портловчи ускуна бўлган-бўлмаганини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Ҳодиса жойига Франция ички ишлар вазири Bruno Ле Ру ва мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан етиб келган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)