Исроилнинг Сурия ҳаво ҳудудига кирган 4 та қирувчи самолётидан бири уриб туширилди. Бу ҳақда Сурия армияси баёнотига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шу билан бирга, Исроил телевидениесининг «Ўнинчи канал»и Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Сурия қуролли кучларининг С-200 зенит-ракета комплексидан ўққа тутилгани, бироқ улар нишонга тегмаганини билдирмоқда.
«Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ‘Ҳизбуллоҳ’ ҳаракати учун мўлжалланган қуролли конвойга ҳужум уюштирди. Операция давомида самолётларга ҳаво мудофааси тизимлари ракеталаридан зарба берилди, бироқ уларга зарар етмади», — дея маълум қилди телеканал.
Изоҳ (0)