Калифорния штати Аламида округи Беркли шаҳрида жойлашган, дунёда ўз обрўсига эга бўлган университет бир неча йил давомида YouTube ҳамда iTunes сервисига ўқитувчиларининг маърузалари тасвирга олинган видеоларни жойлаб борган. Аммо 15 мартдан бошлаб уларни ўчириб чиқмоқда, деб хабар беради Meduza.
Бунга сабаб эса 2015 йилда кар ва эшитиш қобилияти паст бўлган инсонларни ўқитишга ихтисослашган Галлодет университетининг адлия вазирлигига қилган шикоятидир. Беркли видеотасвирлари Американинг имконияти чекланган инсонларни камситишга қарши қабул қилинган қонунини бузмоқда деган қарорга келинган. Тасвирларнинг аксарияти субтитрсиз бўлган, борларининг ҳам сифати яхши эмас.
Шундан сўнг университет олдида икки йўл қолди: 20 мингга яқин видеотасвирларга субтитр жойлаштириб чиқиш ёки барча тасвирларни ўчириб ташлаш. Университет имконияти чекланган инсонлар учун роликларни бирма-бир ўзгартириб чиқиш жуда катта харажат деб ҳисоблади. Шунинг учун уларни ўчириб ташлашга қарор қилди (Шундоқ ҳам 2015 йилнинг кузидан бери тасвирлардан умумий фойдаланишга чеклов қўйган эди).
Бунинг ўрнига университет eDx таълимий платформасини қўллаб-қувватлашда давом этади ва қонунни бузмайдиган янги контент тайёрлайди.
Тасвирларни бутунлай ўчириш уч-беш ойга чўзилиши мумкин, шундай экан уларни кўришга улугуриб қолиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)