Саудия Арабистони ҳукумати 13 март, душанба куни аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди. Йиғилишда бирорта аёл йўқ эди — тадбирда 13 нафар эркак қатнашди, дея хабар беради Meduza.
Шаҳзода Файсал бин Мишал бин Сауднинг сўзларига кўра, кенгашнинг мақсади — аёлларни ишга жойлаштириш борасида янги имкониятларни яратиб бериш.
Шунингдек, шаҳзода «аёллар — эркакларнинг синглиси» дея изоҳ берди. Ушбу кенгашни Файсалнинг рафиқаси — малика Абир бинт Салмон бошқаради.
Кейинроқ маълум бўлишича, кенгаш мажлисида иштирок этиши керак бўлган аёллар қўшни хонада бўлган. Улар эркаклар билан видеомулоқот орқали суҳбатлашган.
Саудия Арабистони аёллар ҳуқуқларини чеклаганликда мунтазам равишда танқид қилинади. Саудияда истиқомат қиладиган аёлларнинг мамлакат бўйлаб бемалол юришлари ва машина ҳайдашларига ҳаққи йўқ. Улар овоз бериш ҳуқуқини 2015 йилдагина қўлга киритган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)