Хонанда Азиза Ниёзметова журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда шахсий ҳаётига оид айрим маълумотларни сўзлаб берди, деб хабар беради «Darakchi.uz».
«Ҳозирда мен бировнинг севимли келиниман. Набираларим бор. Чиройли турмуш ўртоғим бор. Мен жудаям бахтли аёлман», — деди Азиза Ниёзметова.
«Душманларингизнинг сизга етказган энг катта зарари нимада?» деган саволга Азиза Ниёзметова қуйидагича жавоб берди:
Душманларимнинг менга етказган энг катта зарари — бу менинг ҳаётимни бузгани. Мен хоразмликлар бунақа бўлади, деб ҳеч кутмагандим. Турмуш ўртоғим устозимнинг қизи билан юриб кетади, деб ўйламагандим. Турмуш ўртоғимни хиёнати учун кечирмаганман. Бу воқеага ўша ерни ўзидаёқ нуқта қўйганман.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Азиза Ниёзметова, хонанда
Изоҳ (0)