Халқаро валюта жамғармасининг Парижнинг Йена авенюсида жойлашган ваколатхонаси биносида почта орқали юборилган ўрам портлаб кетди. Портлаш оқибатида ваколатхона ходимаси жабрланди, унинг юзи ва қўллари жароҳатланган. Бу ҳақда BFM TV хабар бермоқда, деб ёзади «Коммерсантъ».
ХВЖ ходими очган ўрамда кучсизроқ портлаш қурилмаси бўлган. «Бу аллақандай қўлбола восита, унинг парчаларига қараб, пиротехника қурилмаси деб аташ мумкин. Ҳозир уни полиция мутахассислари ўрганмоқда», — дейди Париж полицияси префекти Мишель Кадо.
Франция президенти Франсуа Олланд портлашни теракт деб атади. «Биз терактга дуч келдик, гап жўнатмадаги портлаш қурилмаси ҳақида борар экан, бунга бошқача таъриф бериш мумкин эмас», — дейди жаноб Олланд.
Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат айбдорларни топиш ва жазолаш учун қўлидан келган барча ишни қилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)