Интерпол томонидан Шимолий Корея етакчиси акаси Ким Чон Нам ўлдирилишида гумон қилинаётган КХДРнинг 4 нафар фуқаросига қизил билдиришнома берилди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Қизил билдиришнома номига ордер берилган шахснинг яшаш жойини аниқлаш ва қўлга олиш лозимлигини англатади.
Уларга нисбатан экстрадиция ёки қонунда белгиланган бошқа чоралар қўлланади.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия ҳуқуқ-тартибот идоралари февраль охирида КХДРнинг 4 нафар фуқаросини қидирувга беришни сўраб, Интерполга мурожаат этганди.
Улар ҳодиса куни Куала-Лумпурни тарк этган ва ҳозирда Пхеньянда эканлиги тахмин қилинади.
Изоҳ (0)