Тайвань расмийлари солиқ тўловларидан қарздорлиги туфайли АҚШнинг онлайн-такси хизматини кўрсатувчи Uber компанияси активларини музлатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тайвань марказий ахборот агентлигига кўра, гап компаниянинг салкам 384 минг доллардан иборат банк депозитларини блокировка қилиш ва Тайбэйдаги офиси жиҳозларини мусодара этиш ҳақида кетмоқда.
Компания 2015 йил учун солиқларни тўламаганлиги, тўловлардан бўлган умумий қарзорлик эса 1,6 миллион доллардан ошганлиги билдирилмоқда.
Январь ойидан бошлаб оролда хусусий ташиш хизматларини ноқонуний кўрсатганлиги учун жарима миқдори кўп карра оширилиб, 2,5 миллион Тайвань долларигача (803 минг АҚШ доллари) етказилди. Шундан бери Uber’га қўлланган жарималар миқдори 35 миллион доллардан ошди.
Америка компанияси Тайвань бозоридаги фаолиятини 4 йил аввал бошлади ва шу пайтга қадар 15 миллионга яқин ташишни амалга оширди. Бироқ компания ахборот технологиялари корхонаси сифатида рўйхатдан ўтган.
Изоҳ (0)