АҚШ маъмурияти Конгрессдан мудофаа ва чегараларни қўриқлашга қўшимча 30 миллиард доллар сўрайди. Бу ҳақда Оқ уй маъмурий-бюджет бошқармаси раҳбари Мик Малвейни маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Мудофаа ва чегараларни ҳимоя қилишга қўшимча сўралаётган маблағ 30 миллиард доллардан иборат. Бундан 1,5 миллиард доллари Мексика билан чегарада девор қуришга йўналтирилади», — дея таъкидлади Мик Малвейни.
Оқ уй мутасаддисига кўра, сўров 2017—2018 йилларни қамраб олади.
Маълумот учун, 16 март, пайшанба куни Тошкент вақти билан 16:00 да АҚШ бюджети ҳақидаги қонун лойиҳасининг қоралама нусхаси эълон қилинади.
Изоҳ (0)