Россия вакилларидан ташқари барча делегациялар Суриядаги вазият бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтган Остонани тарк этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Сурия бўйича учинчи халқаро учрашув Остонада 14—15 март кунлари ўтказилди. Музокараларда Россия, Туркия ва Эрон делегациялари, шунингдек, БМТ, АҚШ, Иордания ва Сурия ҳукумати вакиллари иштирок этди.
Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Ануар Жайнаков Сурия мухолифати музокараларнинг учинчи раундида қатнашмасликка қарор қилганини билдирди.
Изоҳ (0)