АҚШ армияси генерали Дэвид Перкинс ҳарбий симпозиумдаги чиқишида мамлакатнинг иттифоқдошларидан бири арзон учувчисиз учар қурилма – квадрокоптерни 3 миллион долларлик ракета билан уриб туширганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Перкинснинг айтишича, АҚШнинг «жуда яқин иттифоқдоши» учувчисиз учар қурилмани уриб тушириш учун Patriot зенит-ракета мажмуасидан фойдаланган. Бундай мажмуанинг битта ракетаси 3 миллион долларга тенг экани таъкидланмоқда.
Бу иш берди. «Amazon.com»дан 200 долларга харид қилинган квадрокоптернинг Patriot’га қарши имконияти йўқ эди.Генерал АҚШнинг қайси иттифоқдоши ҳақида сўз боргани ва ҳодиса қачон рўй берганига аниқлик киритмаган.Дэвид Перкинс, АҚШ армияси генерали
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)