Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида ташкил этилган велопойга кучли шамол туфайли бекор қилинди, деб хабар бермоқда TJournal.
Хаут-Бей ярим оролида ўтказилган Cape Town Cycle Tour велопойгаси 40 йилда биринчи марта бекор қилинди. Мусобақа иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шундай қарорга келинди.
Аввалига ташкилотчилар масофани 109 километрдан 78 километргача қисқартирди. Бироқ пойга деярли бошланиши билан кучли шамол бошланди. Унинг тезлиги соатига 100 километрни ташкил қилди.
Велопойгада иштирок этиш учун 35 минг киши рўйхатдан ўтганди. Ташкилотчилар мусобақани 2018 йилда ўтказишга умид қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)