Япониянинг Вакаяма префектурасидаги Adventure World ҳайвонот боғи фили хартуми билан ходимни уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Таиланд фуқароси бўлган шахс шериги билан филни чўтка ва шланг ёрдамида ювинтираётган бўлган.
Жониворга нимадир ёқмаган ва у хартуми билан ходимни туртиб юборган. Ходим боши билан металл тўсиққа урилиб, жон берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)