Дайвинг бўйича йўриқчи Кайман оролларида акуланинг бошидан 30 сантиметрли пичоқни чиқариб олиб, йиртқичнинг жонига оро кирди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Видеоси тармоқда пайдо бўлган ҳодиса ўтган ҳафтада, ғаввослар гуруҳининг Кайман Брак ороли яқинида сувга шўнғиши вақтида рўй берди.
Гуруҳга кузатувчилик қилаётган йўриқчи Бен Жонсон маржон қоялари ёнида безовталаниб, бир жойда айланаётган акулани пайқади. Унга яқинлашиб, Жонсон йиртқичнинг бошидан пичоқ чиқиб турганини кўрди.
Балиқ ёрдам сўраётгандек таассурот қолдирди, шу боис Бен акулага яқинлашиб, жониворнинг бошидан пичоқни чиқариб олди.
Акулага ким пичоқ санчгани номаълум. Кайман оролларида 2015 йилдан бери уларни овлаш ман этилган. Бунга риоя этмаганларга 4 йил қамоқ ва 500 минг доллар жарима жазоси белгиланади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)