«Би-би-си» профессор Роберт Келлидан Жанубий Кореядаги ҳодисалар юзасидан шарҳ беришни илтимос қилди. Келли бунга розилик билдириб, журналистларга уйидан чиқмай интервью беришга қарор қилди.
Бироқ у ўз хонасида юз бериши мумкин бўлган воқеаларни олдиндан кўра билмаган эди. У интервью беришни бошлагани ҳамоноқ, хонага дастлаб қизчаси кириб келди, унга эса ҳали юришни ҳам билмайдиган чақалоқ эргашди. Ва бу бор-йўғи бошланиши эди.
Шундан сўнг хонага ҳовлиққанича энага (ёки қариндош?) югуриб кирди ва болаларни хонадан имкон қадар сездирмай олиб чиқишга ҳаракат қилди. Бу воқеалар юз бераётган вақтда мухбир пинагини ҳам бузгани йўқ, деб ёзади Meduza.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)