Шотландиялик Грэм Финдли Facebook’даги саҳифасига пичан ғарамига боши билан тиқилиб қолган қўй суратини жойлади. У суратни 4 март куни далада сайр қилиб юрганида туширганини ёзди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Финдлининг пости катта қизиқишга сабаб бўлди ва минглаб лайкларни тўплади.
Суратга изоҳ ёзганлар улар бекиниб олган қўйни жуда яхши тушунишини таъкидлаб, унинг ғарам ичидан игна қидираётганини тахмин қилди. Шунингдек, қўйнинг ушбу ҳолати туяқушни эслатаётганини айтиб, ҳазиллашишди.
Изоҳ (0)