Фарғона вилояти Боғдод туманида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг икки бош қорамолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги фош этилиб, у қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)