Термиз шаҳрида яшовчи 1963 йилда туғилган хусусий тадбиркор ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг 15 бош қўйини ўғирлаб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Термизда яшовчи, муқаддам судланган, 1986 йилда туғилган шахс содир этгани аниқланиб, ушланди.
«Ҳозирги пайтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)